АсосийJamiyat

Сергелида ёнган йўловчи автобуси ҳақида расмий маълумот берилди

'Сергелида ёнган йўловчи автобуси ҳақида расмий маълумот берилди'ning rasmi

Бироз аввал Тошкент шаҳар Сергели тумани «Дўстлик-1» даҳасида 47-йўналиш бўйича ҳаракатланаётган «МEРС» русумли автобусда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.  

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати автобусдаги ёнғин юзасидан расмий маълумот берди:

"Ушбу автобус 2012 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, тасарруф бошидан буён 740670 км, оҳирги сервис хизматидан кейин эса 6901 км масофани босиб ўтган. Дастлабки маълумотга кўра автобусдаги енгил электр симларининг қисқа туташуви оқибати ёнғин содир бўлгани эҳтимол қилинмоқда. Ҳозирда"Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилиб,  ёнғиннинг асл келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.  Ёнғин оқибатида автобуснинг двигатель қисми зарарланган.  Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар