АсосийJamiyat

Қамаши мисолида ҳокимларга хизматларни ривожлантириш йўллари тушунтирилди

'Қамаши мисолида ҳокимларга хизматларни ривожлантириш йўллари тушунтирилди'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинишича, 158 та қишлоқ туманида бир ойда ўртача бир кишига 270 минг сўмлик хизмат кўрсатилса, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида бу кўрсаткич 180 минг сўмни ташкил этади. Шу боис туманда бу кўрсаткични келгуси йилнинг ўзида 300 минг сўмга етказиш бўйича топшириқлар берилди, дея маълум қилди “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Хусусан, туманда:

  • пахта ва ғалладан бўшайдиган 940 гектар, жумладан келгуси йилда 400 гектар ер майдони 1 минг аҳолига ижарага берилади;
  • ушбу ерларда уруғ ва кўчат, ўғит етказиб бериш, агроҳимоя, сув тежовчи технологияларга хизмат кўрсатиш ва мини техника билан таъминлаш бўйича алоҳида Агрохизматлар маркази ташкил этилади;
  • туман марказида қуввати 200 тонналик совутгичга эга янги “Эко-бозор” қурилади ва 1 мингта иш ўрни яратилади;
  • туманнинг 2 та марказий кўчасига ёритгич чироқларини ўрнатиб, 100 дан зиёд савдо, овқатланиш ва бошқа хизматлар кўрсатиш шохобчаларини ташкил этиш режа қилинган.

Бундан ташқари, туман аҳолисида 100 минг бошдан ортиқ қорамол, 200 мингдан зиёд қўй-эчки ва 450 мингга яқин парранда мавжуд. Шу боис, туманда камида 5 та хусусий ветеринария хизмати корхонаси ташкил этиб, 50 дан зиёд иш ўрни яратилади. Бунинг учун туман бюджети ҳисобидан 50 нафар ёшлар зоотехник-ветеринария йўналишидаги ўқув курсларида ўқитилади.

Шу билан бирга, Қамашида янги иш бошлаган 60 нафар ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳоли учун кундалик зарур бўлган 21 турдаги хизматлар бўйича 600 дан зиёд лойиҳалар шакллантирилган.

Умуман, Қамаши тумани мисолида 158 та туман ҳокимлари 15 кун муддатда ўз туманида хизматларни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиб, ушбу туманларда хизматларни ривожлантириш учун келгуси йилда 1 триллион сўм ажратилади.

    Бошқа янгиликлар