АсосийJamiyat

Туризм кўчаси, тиббиёт шаҳарчаси, тез юрар транспорт... Президент сайловолди дастурлар ижросини тезлаштиришни буюрди

'Туризм кўчаси, тиббиёт шаҳарчаси, тез юрар транспорт... Президент сайловолди дастурлар ижросини тезлаштиришни буюрди'ning rasmi

Республика бўйлаб 35 та туман ва шаҳарларда туризм, транспорт, тиббиёт, таълим объектлари ва йирик савдо комплексларини ташкил этиш учун 200 миллион доллар йўналтирилади. Ушбу маблағлардан самарали фойдаланиш мақсадида 10 та тижорат банки ушбу шаҳар ва туманларга бириктирилган. Бу рақамлар Шавкат Мирзиёев иштирокидаги видеоселектор йиғилишида келтирилди.

Шу билан бирга сайлов олди дастурида айтилган:

Урганчдаги Паҳлавон Маҳмуд ва Хивадаги Аллея ҳудудларида “Туризм кўчаси”,

Бухоро шаҳрида “тиббиёт шаҳарчаси”,

Гулистон шаҳрида 6 та вилоят шифохонаси негизида тиббиёт, Гулистон ва Янгиер шаҳарларида таълим ва тарбия кластерлари,

Қўқон шаҳри ягона концепция ва замонавий инфраструктура асосида, водийнинг “савдо ва транспорт-логистика маркази,

Андижон ва Янги Андижон шаҳарларини ўзаро, Нурафшон ва Паркентни Пойтахт билан боғловчи тез юрар транспорт тизимини йўлга қўйиш бўйича масъуллар президентдан бир ой муддатда барча лойиҳаларни бошлаш топшириқларини олишди.

 

                 Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар