Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида яшовчи фуқаро Б.Бутунбоевнинг Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ишонч телефони орқали қилган мурожаати Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан ўрганилди. Бу ҳақда федерация Матбуот хизмати "Darakchi.uz" га хабар берди.
Мазкур мурожаатда истеъмолчи, Жиззах шаҳридаги “JIZZAX MOTORS"автосалонидан шартнома асосида 97000000 сўм эвазига янги "COBALT " автомошинасини харид килганлиги, аммо орадан бир ой вакт ўтиб автомошинасини мотор қисмида носозликлари маълум бўлганлиги сабабли автосалонга бориб мурожаат кқилганлиги, "Jizzax Motors" автосалон ходимлари эса носозликни бартараф этишни пайсалга солиб келаётганлигини таъкидлаган.
Мурожаат Федерациянинг Жиззах шаҳар жамияти томонидан ўрганилиши натижасида автомашина двигетили янгисига алмаштириб берилишига эришилган.
Шунингдек, Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро С.Абдураҳмонов томонидан келган мурожаатда айтилишича, “Farg‘ona AvtoTexXizmat” автосалонига 115 миллион 607 минг сўм, яъни 100 фоизлик олдиндан тўловни амалга ошириш орқали “Lacetti-Gentra” русумли автомашина сотиб олган.
Бироқ мазкур автоуловда нуқсонлар борлиги (эшиклари чоклари бир-бирига тўғри келмаслиги, автоуловни олд қисми бамперида бўёқ кўчгани ва ҳ.к) сабабли бошқасига алмаштириб берилишини талаб қилган. Автосалон ходимлари эса истеъмолчининг бу талабини қаноатлантирмаган.
Бу мурожаат, Федерациянинг Фарғона шаҳар жамияти томонидан ўрганилиши натижасида мазкур автомобиль янгисига алмаштириб берилди.
Яна бир мурожаат, Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани, Наймансарой қишлоғида яшовчи фуқаро Карим Қулбошев томонидан мурожаат келиб тушган.
Таъкидланишича, К.Қулбошев жорий йилнинг 5 февралида “АS Қашқадарё servis” МЧЖ билан “Сobalt” русумли механик бошқарувга эга автомашина сотиб олиш учун шартнома расмийлаштиради ва шартнома шартларига кўра, 97 миллион 83 минг сўм тўловни амалга оширади. Бироқ, “Сobalt” русумидаги механик бошқарувга эга автомашина ишлаб чиқарилиши тўхтатилганлиги сабабли автосалон маъмурияти у билан расмийлаштирилган шартнома бекор қилинишини маълум қилади. Бу хабар банкдан йиллик 22 фоизлик автокредит олган истеъмолчини қийин аҳволга солиб қўйган.
Мазкур мурожаат, Федерация ходимларининг аралашуви билан Қ.Қулбошевга “Сobalt” русумли транспорт ўрнига “Lacetti” русумидаги механик бошқарувга эга автомашина етказиб бериладиган бўлди.






