АсосийJamiyat

931 та нодавлат боғча вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган. Сабаби...

'931 та нодавлат боғча вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган. Сабаби...'ning rasmi

931 та нодавлат боғча куз-қиш мавсумига тайёргарлиги етарли даражада бўлмагани сабабли вақтинча ўз фаолиятини тўхтатган. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги хабар берди. 

Ушбу мактабгача таьлим ташкилотлари иссиқлик тизими созланиб, камчиликлар бартараф этилганидан сўнг яна қайта фаолиятини тиклайди.

13 декабрь ҳолатига кўра 88,9 минг тонна кўмир маҳсулоти мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрининг туманлари кесимида тасдиқланган “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2021-2022 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 576-сон қарорига асосан, жорий йилда мактабгача таълим ташкилотларига 87,8 минг тонна кўмир маҳсулотлари ажратилган.

Белгиланган режага нисбатан 13 декабрь ҳолатига кўра 88,9 минг тонна (101,3%) кўмир маҳсулоти мактабгача таълим ташкилотларига етказиб берилган.

2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун 2021 йилда республикадаги 2 та МТТларни мукаммал таъмирлаш ва 829 та МТТларни жорий таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунда 2 та (100%) МТТлар тўлиқ мукаммал таъмирланиб, 835 тасида (101%) жорий таъмирлаш ишлари якунланди. Ушбу мақсадларга жами 132,3 млрд. сўм маблағлар молиялаштирилган.

Шунингдек, режага мувофиқ 11 та МТТларда жорий таъмирлаш ишлари якунига етказилмаган. Жумладан:

◾️ Хоразм вилоятида — 5 та;

◾️ Сирдарё вилоятида — 5 та;

◾️ Сурхондарё вилоятида — 1 та МТТларда жорий таъмирлаш ишлари якунланмаган.

Изоҳ: Жорий таъмирлаш ишлари учун маҳаллий бюджетдан 4-чоракда молиялаштириш очилганлиги сабабли 20 декабр кунига қадар таъмирлаш ишлари якунига етказилган.

Мактабгача таълим вазирининг 2021 йил 23 сентябрьдаги 182- сон буйруғига асосан, Ишчи гуруҳ тузилди, ҳамда жойларда 2021-2022 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тегишли назорат ишлари олиб борилган.

    Бошқа янгиликлар