АсосийJamiyat

Паркентда HOWO юк автомобили "Жентра" ва "Спарк" машиналари устига қулади

'Паркентда HOWO юк автомобили "Жентра" ва "Спарк" машиналари устига қулади'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда тарқалган,  Паркент туманида юк автомобили иштирокида содир бўлган ЙТҲ бўйича ЙҲХББ қўйидаги маълумотларни берди. 

️Дастлабки маълумотларга кўра, 2021 йил 15 декабрь куни соат 16:00 ларда, Тошкент вилояти, Паркент тумани ҳудудидан ўтган 4Р-15 "Қизилтоғ-Паркент-Янгибозор" автомобиль йўлининг 56-километрида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Ж.Н. "Howo" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб бурилишда бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси ағдарилган. Ағдарилиши жараёнида йўл четида тўхтаб турган "Lacetti" ва "Spark" русумли автомобилларга техник шикаст етган (автомобиль салонида фуқаролар бўлмаган).

ЙТҲ натижасида ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

️Мазкур ЙТҲ юзасидан Паркент тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар