АсосийJamiyat

Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари кенгайтирилмоқда

'Бизнес-омбудсманнинг ваколатлари кенгайтирилмоқда'ning rasmi

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш институти такомиллаштирилиши муносабати билан “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Сенатнинг ялпи мажлисида кўриб чиқилди.

Қонун 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Қонун хусусий мулкка бўлган ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳамда мансабдор шахсларнинг кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Бизнес-омбудсманга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузган давлат идораси мансабдорларига нисбатан маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича ваколат бериш таклифи билдирилган эди.

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш билан боғлиқ мазкур муаммоли вазиятларларни бартараф этиш мақсадида қонунчиликни такомиллаштириш, шу жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига тадбиркорлар манфаатлари бузилиши ҳолатлари бўйича айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини бериш белгиланмоқда.

Қонун қабул қилиниши хусусий мулк дахлсизлиги, тадбиркорлик фаолияти эркинлигини таъминлаш, давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳуқуқбузарлик профилактикасини кучайтиришнинг институционал механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар