АсосийJamiyat

Сирдарёда "алкотестер" ўрнига бир марталик "стакан"дан фойдаланган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви тайинланди

'Сирдарёда "алкотестер" ўрнига бир марталик "стакан"дан фойдаланган ЙПХ ходими устидан хизмат текшируви тайинланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқда Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ЙПХ ходими О.Эгамбердиев "Lacetti" русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатган ва ҳайдовчи спиртли ичимлик ичган ёки йўқлигини бир маротаба фойдаланиладиган "стакан" орқали текширмоқчи бўлган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси хабар берди. 

Ўрнатилган тартибга зид равишда хизмат олиб борган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилиши таъминланади.

Маълумот ўрнида, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари учун эски намунадаги 7 дона ва янги намунадаги 16 дона, жами 23 дона спиртли ичимликдан мастлик ҳолатини аниқловчи "алкотестер" мосламалари тарқатилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар