АсосийJamiyat

2021 йилда 6 трлн сўмдан зиёд маблағ ҳудудлар ихтиёрида қолдирилган

'2021 йилда 6 трлн сўмдан зиёд маблағ ҳудудлар ихтиёрида қолдирилган'ning rasmi

Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2021 йил 9 ойидаги ижроси” қизғин муҳокама қилинди.

Ялпи мажлисда Молия вазири Тимур Ишметов бюджет ижроси юзасидан батафсил ахборот берди. Ўз навбатида, марказий ва ҳудудий студиялардан иштирок этаётган сенаторлар мавзу доирасида аҳолини қизиқтираётган саволлар билан мурожаат қилди. Шунингдек, давлат бюджетининг 9 ойлик ижроси юзасидан кўплаб ижобий ишлар амалга оширилгани таъкидлаб ўтилди.

Хусусан, Президентимиз ташаббуси билан маҳаллий бюджетларнинг молиявий мустақиллигини кучайтириш ва барқарорлигини таъминлаш, ҳудудлардаги оғриқли масалаларни тезкор ҳал қилиш мақсадида маҳаллий бюджетни орттириб бажарилган қисми ўз ихтиёрида қолдирилиши ижобий натижасини бермоқда.

Жумладан, жорий йилда 6 трлн сўмдан зиёд маблағ ҳудудлар ихтиёрида қолдирилганлиги жойлардаги долзарб масалаларнинг самарали ечим топишига хизмат қилмоқда.
Республикамиз бюджет маблағларининг қарийб ярми (64 трлн – 49 фоиз) ижтимоий харажатларга йўналтирилгани ижтимоий барқарорликни таъминлашга бўлган эътиборнинг нечоғлик юқори эканлигини намоён этади.

Ялпи мажлис муҳокамалари жараёнида ижобий натижалар билан бирга муаммолар ҳам мавжуд эканлиги айтиб ўтилди.
Жумладан, тегишли соҳа ва тармоқларда етарлича муаммолар бўлишига қарамасдан 30 фоиз маблағ ўзлаштирилмаганлиги айтиб ўтилди.

Сенат раиси Т. Нарбаева лойиҳаларнинг нотўғри режалаштирилгани, ижро интизоми бузилганлиги ҳолатларида алоҳида тўхталди.

Тўққиз ой давомида қарийб 729 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқлангани соҳа ва тармоқларда молиявий-иқтисодий билим, малака ва масъулиятини тезкорлик билан кўриб чиқиш зарур эканлигини кўрсатмоқда. Бюджет маблағларидан фойдаланишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда тизимни рақамлаштириш йўналишида ишларни янада жадаллаштириш зарур. Бюджет жараёнини такомиллаштириш ва бюджетнинг тартиб-қоидаларини оптималлаштириш, бюджет ҳисоботи ва унинг шаффофлигини таъминлаш, тизимнинг барча даражаларида бюджет классификаторларига мувофиқ ҳисоботлар вилоят ва туманлар кесимида мунтазам равишда эълон қилиниши халқ ишончини янада оширишга хизмат қилади, - дея фикр билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар