2021 йил апрел-май ойида 28 ёшли С.Н. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилиш мақсадида, 57 ёшли К.Г. ва 53 ёшли Й.Б.нинг ишончига кириб, уларга арзон нархда маиший техника олиб беришини ваъда қилади ва бунга пластик картанинг ўзи кифоя эканлигини айтиб, уларнинг ПКда мавжуд бўлган жами 33 млн сўм пулни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборади.
Бундан ташқари, С.Н. осон даромад олишдаги режасини давом эттириб, 31 ёшли Р.Э.нинг ишончига кириш орқали унинг ҳам банк картасида бўлган 42 млн 200 минг сўмни ҳам нақд пулга алмаштириб беришини айтиб, у пулни ҳам ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборади.
Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, С.Н. га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






