Тошкент мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионати ўзбек терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Куннинг сўнгги дастурида Турсуной Жабборова (-87 кг) жамоа ҳисобига навбатдаги медалларни тақдим қилди.
Туризм ва спорт вазирлигининг маълум қилишича, Турсуной даст кўтариш машқида 113 кг натижа қайд этиб, олтин медални нақд қилди. Умумий ҳисобдаги ғолибни аниқлаб берган силтаб кўтариш дастурида вакил 131 кг билан иштирокини тугатган. Якунда 244 кг натижа қайд этган Жабборова икки кураш бўйича кумуш медални ҳам қўлга киритган.
Оғир атлетика бўйича ЖЧ.
Аёллар, -87 кг:
1. Анхсетсег Мунхжантсан (Мўғулистон) – 250 (109+141) кг
2. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) – 244 (113+131) кг
3. Солфрид Коанда (Норвегия) – 244 (103+141) кг






