1

Эндиликда томорқа ер эгаларига кредит ажратилади

ЖАМИЯТ 17.12.2021, 09:55
Теглар: Президент қарори
Эндиликда томорқа ер эгаларига кредит ажратилади

“Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–54-сон, 16.12.2021 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари босқичма-босқич 4 йиллик имтиёзли давр билан 9 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада йўналтирилади.  

Шу асосда томорқа ер эгаларига:  

  • қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;
  • кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;
  • полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик учун кредит ажратилади.

 

2026 йил 1 январгача:

  • томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорларга омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 млн сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;
  • сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

 

Қарорга кўра, 2022 йилда сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларини суғориш учун жами 113 та туманда 2 150 та вертикал суғориш қудуқлари ишга туширилади.

2022 йил 1 апрелгача фуқаролар учун мўлжалланган, аҳоли томорқаларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини маркетплейс усулида сотишни йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича онлайн маслаҳатлар кўрсатувчи махсус платформа фаолияти йўлга қўйилади.  

Платформага уланиш ва хизматлардан фойдаланиш бепул бўлади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда эҳтиёжманд, чин етим ва оғир касал болаларга ёрдам кўрсатувчи фонд ташкил қилинади

05.10.2021, 13:03

Ўзбекистон Президентининг “Болаларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги хабар бермоқда. Қарорга кўра, қуйидагилар Болалар...
Ҳудудларда хирургия маркази филиаллари учун 42,5 миллиард сўм ажратилади

04.10.2021, 20:30

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, болаларда туғма юрак нуқсонларини эндоваскуляр йўл билан даволашни...
Хирургия соҳасини ривожлантириш бўйича муҳим қарор қабул қилинди

04.10.2021, 20:06

“Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.Унда аҳолига юқори малакали жарроҳлик ёрдамини кўрсатиш сифатини...
2022 йил 1 майга қадар «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси ишга туширилади

12.08.2021, 23:33

Президент қарорига кўра, ушбу платформа:тиббий-ижтимоий хизматлар соҳасида хизматларни ахборот-коммуникацион технологиялари асосида кўрсатиш бўйича махсус электрон дастурий таъминот ҳисобланади;протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилиш техник воситаларига муҳтож...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1