Бу ҳақда айни пайтда бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Сенатининг йигирма иккинчи ялпи мажлиси якунлари юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар бермоқда "Даракчи" мухбири.
"Биз бу бўйича жойига чиқиб ўргандик. "Қўйлиқ"ни кўчириш бўйича шаҳар ҳокими қарори чиқмаган, ҳозирда бозорнинг кўчиши ҳақида ҳеч қанақа гап-сўз йўқ. Ўша ердаги одамларнинг, бозорчиларнинг ташвиқоти бу. Бектемир тумани ҳокими ва бошқа туман ҳокими билан келишилгандан кейин якуний қарорни айтамиз. Ҳозирда, бозорни кўчиши ҳақида ҳеч қандай гап йўқ", - дея изоҳ берди сенатор Толибжон Мадумаров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, "Қўйлиқ" бозори бошқа жойга кўчирилиши ҳақида хабар қилинган эди. Сотувчилардан бозорни бўшатиш ҳақида имзо қўйдириб олинаётгани ва огоҳлантириш хати тарқатилаётгани айтилган бўлса-да, бироқ, "Қўйлиқ" маъмурияти бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақидаги хабарларни рад этган эди.






