Марказий банк томонидан 2021 йил 15 декабрь куни янги дизайндаги 50 000 сўмлик ва 100 000 сўмлик банкнотларнинг муомалага чиқарилиши ҳамда уларнинг кўриниши тўғрисида ахборот берилган эди .
Миллий валютамиз дизайнига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи “Абу Исо ат-Термизий” деб ёзилганлиги билдирилди.
Марказий банк ахборот хизмати хабар беришича (https://t.me/centralbankuzbekistan/5327), мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлди.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилинди.






