“Интер” клуби ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен билан келишган ҳолда шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, томонлар 2024 йилнинг ёзигача мўжалланган шартномани келишган ҳолда бекор қилди. Бунга футболчининг юраги билан боғлиқ муаммо сабаб юзага келган.
Эриксен Евро-2020да юрак хуружидан сўнг унга кардиовертер-дефибриллятор жойлаштирилган. Бу билан А Серияда тўп суришга рухсат берилмади.






