АсосийJamiyat

Меморандум имзоланди: ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади

'Меморандум имзоланди: ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинади'ning rasmi

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ўртасида Меморандум имзоланди.

Уюшма раиси Олимжон Ўсаровнинг маълум қилишича, икки ташкилот  ўртасидаги келишув — Меморандум имзоланишидан кўзланган асосий мақсад ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат.

"Янги Ўзбекистон тараққиётининг ҳозирги босқичида ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ОАВда кенг ёритилиб боришини таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.  

Мана шу жараёнда мамлакатимизда қарийб 2000 га яқин ОАВ фаолият кўрсатмоқда. Ахборот майдонида фаолият кўрсатаётган барча журналистлар ва блогерлар аҳолига холис, ҳаққоний ахборот етказиб бермоқдами? Афсуски, бу саволга ҳамма вақт ҳам ижобий жавоб бериш қийин. Айни жараёнда ахборот истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жуда муҳим", - дея мулоҳаза қилади Олимжон Ўсаров. 

 

    Бошқа янгиликлар