Бухоро вилояти бўйича бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида, Когон тумани Б.Нақшбанд маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган Р.Р. исмли шахс ўзга бир фуқарони алдагани маълум бўлди.
Маълум бўлишича, унга ваколатли танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 650.000 сўм пора беришга далолат қилиб, кимёвий ишлов берилган пулларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.