АсосийDunyo

Малайзияда сув тошқинлари оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

'Малайзияда сув тошқинлари оқибатида 2 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Малайзиянинг бир нечта ҳудудларила кучли ёғингарчиликдан кейин юзага келган сув тошқинлари кузатилди. 

Қайд этилишича, сув тошқинлари оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Селангор штати ёнғин ва қутқарув хизмати раҳбари Нуразам Хамиз хабар берди. 

Маълум бўлишича, энг кўп талофат кўрган ҳудудлардан сифатида Келантан, Селангор, Малакка ҳамда Теренггану шаҳарлари айтилмоқда. 

"Жами уч мингдан ортиқ маҳаллий аҳоли ўз уйларини тарк этишга ва вақтинчалик хавфсиз ҳудудларга кўчиб ўтишга мажбур бўлди", - дейилади The Star нашрида.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар