АсосийJinoyat

Тошкентда банк ходимларининг ёрдами билан қалбаки пул ясовчилар осон фош этилди

'Тошкентда банк ходимларининг ёрдами билан қалбаки пул ясовчилар осон фош этилди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг ходимлари кечки инкассация ва экспертиза давомида 2 евролик 2.470 дона жами 4.940 евро қийматидаги қалбаки тангаларни аниқладилар. Банк ишчилари дарҳол Тошкент шаҳар ИИББга ариза билан мурожаат қилдилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари тезкор-қидирув тадбирлари давомида 41 ёшли М.Б. 59.280.000 сўмга валюта операцияларини амалга оширганини аниқладилар. Қалбаки тангаларни 31 ёшли Ж.М.дан харид қилгани маълум бўлди.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми бўйича (“Қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш”) жиноят иши қўзғатилди. Эслатиб ўтамиз, ушбу жиноят учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳмур этиш назарда тутилган.

Бошқа янгиликлар