Наманганда 18 ёшли фуқаро қарийб 500 долларни ўғирлаб кетди. Вилоят ИИБ ушбу жиноятдан хабардор қилди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 12 декабрь куни Мингбулоқ туманида яшовчи, 1967 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:00 дан соат 18:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, яшаш уйи эшигини бузиб кириб, хонадонида бўлган сумкаси ичидан 300 АҚШ доллари ва 160.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Мингбулоқ туман ИИБ ЭКБ эксперти томонидан ҳодиса жойини кўздан кечириш жараёнида олинган 7 дона қўл бармоқ излари Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг шахсни идентификасия қилиш тизими орқали текширилганда, 2 дона бармоқ излари, Мингбулоқ туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган фуқарони ўнг қўл бош бармоғи ва кўрсаткич бармоғига мос келганлиги аниқланиб, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида тахминлар тасдиғини топади.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат бўйича ҳозирда Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021йил 14 декабрь куни ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.






