АсосийJamiyat

"Рақамлар "ўйнамоқда"..." Ўзбекистонда яна 200га яқин кишида коронавирус аниқланди

'"Рақамлар "ўйнамоқда"..."  Ўзбекистонда яна 200га яқин кишида коронавирус аниқланди'ning rasmi

ССВ хабарига кўра, кеча Ўзбекистонда 194 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланди, яна 3 нафар бемор вафот этди. Бир муддат аввал эса 174 киши ушбу инфекцияни юқтириб олгани ҳақида ёзгандик. Бундан кўриш мумкинки, коронавирус борасида рақамлар ҳамон "ўйнамоқда".

Вазирликнинг қайд этишича, 19 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 197268 (+194) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

📌12 нафари Андижон вилоятида,

📌15 нафари Бухоро вилоятида,

📌5 нафари Жиззах вилоятида,

📌2 нафари Навоий вилоятида,

📌5 нафари Наманган вилоятида,

📌17 нафари Самарқанд вилоятида,

📌2 нафари Сирдарё вилоятида,

📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,

📌9 нафари Фарғона вилоятида,

📌12 нафари Хоразм вилоятида,

📌45 нафари Тошкент вилоятида,

📌69 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

    Бошқа янгиликлар