АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда рўйхатдаги эхтиёжманд оилаларнинг деярли барчаси “темир дафтар”дан чиқарилган. Хўш, қандай қилиб?

'Қорақалпоғистонда рўйхатдаги эхтиёжманд оилаларнинг деярли барчаси “темир дафтар”дан чиқарилган. Хўш, қандай қилиб?'ning rasmi

Ўз мурожаатномасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев “темир дафтар”даги эхтиёжманд оилалар таркибида бўлган меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг 45 149 нафари (99,7%) бандлиги таъминлангани ва “темир дафтар”даги оилаларнинг 94 фоизи камбағалликдан чиқарилгани ҳақида маълумот берди.

Бунга изоҳ сифатида у: “Бугунга қадар камбағаллик даражасини қисқартириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашининг тегишли қарорлари билан қўшимча даромадлар манбаи яратилган 30 371 та эҳтиёжманд оиланинг 94 фоизи рўйхатдан чиқарилган. Лекин уларнинг ҳаммаси назоратда”, - деди.

Унинг ҳисоб беришича жорий йилда "Темир дафтар"га киритилган 15190 та оилага ҳамда "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"га киритилган жами 94 минг нафардан зиёд фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилди, жами 3 та жамғармага маҳаллий бюджетдан 42,6 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Ҳозирда “темир дафтар”да қолаётган 2062 та 
(7 943 нафар оила аъзоси) эҳтиёжманд оилаларни турмуш ҳолатини яхшилаш бўйича барча зарурий чора-тадбирлар (жумладан, моддий ёрдам кўрсатиб бориш, озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлаш, кўрикдан ўтказиб тиббий ёрдам кўрсатиш, уларнинг ижтимоий муаммоси ечими ишлари) амалга оширилади.

 

Сардорбек Раҳмонқулов

    Бошқа янгиликлар