АсосийЖАМИЯТ

Келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етказилиши шарт — Президент

Балиқчиликни ривожлантириш юзасидан йиғилиши давом этмоқда.Президент келгуси йилда балиқ е...

Балиқчиликни ривожлантириш юзасидан йиғилиши давом этмоқда.

Президент келгуси йилда балиқ етиштириш ҳажми 600 минг тоннага етказилиши шартлигини алоҳида таъкидлади.

Бунинг учун:

- Шароф Рашидов тумани тажрибаси асосида келгуси йилда 10 мингта хонадонда интенсив балиқ етиштириш йўлга қўйилади;  

- хонадонларда кооперация асосида йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади;

- уйида балиқ етиштирувчилар учун “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида кредит миқдори 2 баробарга оширилади ва келгуси йилда 400 миллиард сўм йўналтирилади;

- балиқ етиштирувчи хонадон эгалари учун ер ва мулк солиқлари 50 фоизга камайтирилиб, улар ўзини ўзи банд қилган аҳоли тоифасига ўтказилади;

- хориждан мутахассис олиб келган балиқчилик кластерларига харажатларнинг бир қисми қоплаб берилади.

    Бошқа янгиликлар