Аввалроқ БААнинг Дубай шаҳрида 18-Ўсмирлар ўртасида халқаро табиий фанлар олимпиадаси (18-IJSO) ўтказилаётгани ҳақида хабар бергандик. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар бермоқда.
Дунёнинг 59 мамлакатидан 280 нафар ўсмир иштирок этган ушбу Олимпиаданинг якуний натижалари эълон қилинди.
Унга кўра Ўзбекистон терма жамоаси 4 та бронза медални кўлга киритди:
- Абдуллоҳ Махмудов – Тошкент шаҳридаги 81-ихтисослашган мактаб ўқувчиси;
- Ахрор Баҳодиров — Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар мактаби ўқувчиси;
- Соҳибжон Дилмуродов — Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси;
- Шахзода Ҳакимова — Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар мактаби ўқувчиси.
Мазкур олимпиадада Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 2019 йилда битта бронза медални қўлга киритган эди.
Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларимиз ва уларнинг устозларини ғалаба билан муборакбод этади.






