Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳар кўчаларини сув босгани тасвирланган видеолар тарқалди.
Видеода шаҳарда «Лола» бозори ва Наманган давлат университети олдини сув босганини кўриш мумкин.
Ҳолат юзасидан расмийлар изоҳ берди:
"Мазкур ҳолат 19 декабардан 20 декабрга ўтар кечаси Наманган шаҳрида ёққан кучли ёғингарчилик сабабли шаҳарнинг Бобиршох ва Уйчи кўчаси ҳамда Эшобод худудида йўл четидаги бетон ариқларда сув тўпланиши натижасида автомабил қатнов йўлининг бир қисмига сув тўпланиш холати кузатилган. Тонгги соат 6:30 атрофида Ободонлаштириш бошқамраси Ирригация бўлими ишчи ходимлари томонидан холат шу куни 9:00 ларда бартараф этилишига эришилган" деб хабар бермоқда мухбиримиз Умида Қўшоқова.






