АсосийJamiyat

Фарғонада фуқароларга ҳар бир килограмм озигани учун 500 минг сўмдан пул берилади

'Фарғонада фуқароларга ҳар бир килограмм озигани учун 500 минг сўмдан пул берилади'ning rasmi

Бугун бўлиб ўтган Халқ депутатлари Фарғона вилоят кенгашининг навбатдаги сессиясида Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона аҳлига мурожаатида соғлом туршуш тарзини тарғиб қилиш масаласига алоҳида тўхталди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда касалликларнинг 50-55 фоизининг келиб чиқишига соғлом турмуш тарзига риоя қилмаслик, ортиқча вазн, нотўғри овқатланиш, ҳаракатсизлик сабаб эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, ортиқча вазн муаммоси республикамизда ҳам соғлиқни сақлаш тизимида жиддий оқибатларни юзага келтираётгани, кўплаб касалликларнинг келиб чиқишида асосий сабаб бўлаётганидан келиб чиқиб, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда “Фарғона тажрибаси” йўлга қўйилишини маълум қилди.

Бунда вилоятда яшовчи меъёрдан ортиқча вазнга эга фуқаролар, махсус дастур доирасида рўйхатдан ўтиб, ортиқча вазнни йўқотишга эришсалар, ҳар бир килограм озиш учун 500 минг сўм миқдорида пул берилади. Барча ижро органлари бу тажрибани оммалаштириш бўйича иш олиб борадилар.

Бу борада махсус низом ишлаб чиқилади. Дастурда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар яшаш жойи бўйича поликлиникада вазнни тортириб, қайддан ўтишлари керак бўлади. Олти ойдан сўнгра такрорий кўрик ўтказилади, бир йил давомида қайд этилган натижага кўра, энг камида 5 кг вазн йўқотишга эриша олган фуқароларга тўлов амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар