АсосийJamiyat

Русланбек Давлетов ТикТок ва Twitter блокланишига фикр билдирди

'Русланбек Давлетов ТикТок ва Twitter блокланишига фикр билдирди'ning rasmi

Адлия вазири Русланбек Давлетов "Тошкент ёшлар форуми — 2021" доирасида Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар, жумладан ТикТок ва Тwиттеr нинг блокланиши бўйича саволга жавоб берди.

"Чекловлар кўпайиб кетди дегани бу чекловлар бўлмаслиги керак дегани эмас. Қаерда бўлса ҳам, мақбул даражада бўлиши керак  деб ҳисоблайман. Ижтимоий тармоқларга келадиган бўлсак, мен ахборот алмашинувида эркинлик тарафдориман. Бугунги замонда ахборотни ҳеч қачон чеклаб, уни жиловлай олмайсиз.

Тарих ҳам бунга гувоҳ. Гутенберг 1445-йилда босма дастгоҳни кашф қилган ва шу орқали кўпчилик миллатларнинг саводи чиққан. Усмонийлар империяси эса бундан қўрқиб, 18—19-асргача Гутенбергнинг дастгоҳини мамлакатга киритмаган. Бу эса миллатнинг саводи бўйича қолоқ бўлишига олиб келган. Бунинг орқасидан саноат, ишлаб чиқариш ва рақобат Европада кескин ривожланиб кетди ва Ғарб давлатлари ҳар томонлама ўсишга эришди.

Ахборот алмашинуви доим бўлиши керак, бу билимни кучайтиради. Аммо ноқонуний контент ҳар доим бўлади. Ноқонуний контент нима? Бу терроризмга бошловчи чорловлар, диний адоватларни қўзғатувчи материаллар, порнография ёки зўравонлик ҳақидаги материаллар. Ривожланган давлатларда буларнинг барчаси қонун билан тартибга солинган. Қонун билан ишласак янглишмаймиз", - деди Давлетов.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар