АсосийJamiyat

"10 дан ортиқ қозон осиб, 40 - 50 млн. сўм пул сарфлаб, базм уюштирган..." Қашқадарё ҳокими вилоятда бўлган тўй ҳақида сўз юритди

'"10 дан ортиқ қозон осиб, 40 - 50 млн. сўм пул сарфлаб, базм уюштирган..." Қашқадарё ҳокими вилоятда бўлган тўй ҳақида сўз юритди'ning rasmi

Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини ташкил қилиш бўйича “Қашқадарё тажрибаси” яратилади. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимовнинг  вилоятни 2021 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган вазифалар юзасидан мурожаатномасида маълум қилинди. 

"Жорий йиилнинг октябр ойида вилоятдаги 652  минг 733 та хонадонларда истиқомат қиладиган 3  млн 285 минг 291 нафар аҳолида ўтказилган текширувлар натижасида - катта ёшдаги аҳолининг  28,3 фоизида ортиқча вазн, 14,2 фоизида семизлик,  42,3 фоизида мева-сабзавотни кам истеъмол қилиш, 57 фоизида ёғли овқатни хуш кўриши, 42  фоизи жисмоний нофаол экани аниқланди.

Вилоятда аҳоли томонидан бетартиб овқатланиш, гўшт маҳсулотларини меъёридан кўп истеъмол қилиш юрак қон-томир касалликларининг келиб чиқишига омил бўлиб қолмоқда.  

Ижтимоий тармоқда кузатганим бир лавҳа ҳақида, Қашқадарё вилоятида бўлган тўй ҳақида сўз юритиб, 10 дан ортиқ қозон осиб, 40 - 50 млн. сўм пул сарфлаб, базм уюштираётган, ким ўзарга тўй қилаётганлар ўртасида тарғиботни кучайтириш лозим, деб ўйлайман.

Бир кунлик тўй учун сарф этиладиган 40-50 млн. маблағга қанча китоб сотиб олса бўлади, қанча эҳтиёжманд учун хайр-саховат кўрсатса бўлади. Шу қишлоқ учун кутубхона ёки ўқув маркази барпо этса бўлади.  

Бу каби меъёридан ортиқ овқатланиш биринчидан саломатлик учун хавфли, қолаверса йиллар давомида оғир меҳнат орқали топилган маблағни мақсадли сарфлаш ҳақида ҳам ўйлашимиз керак", - деди вилоят ҳокими. 

 

    Бошқа янгиликлар