АсосийJamiyat

Қибрайда маст фуқаро уйига етиб олиш учун машина олиб қочди ва автоҳалокатга учради

'Қибрайда маст фуқаро уйига етиб олиш учун машина олиб қочди ва автоҳалокатга учради'ning rasmi

2021 йил 15 декабрь куни соат 6:40да Қибрай тумани Қипчоқ маҳалласи Ойдин ҳаёт кўчасида яшовчи 24 ёшли Қ.С. маст ҳолда яшаш манзилига етиб олиш учун Чирчиқ шаҳар А.Навоий кўчасида кўп қаватли уйнинг олдида қаровсиз қолдирилган “Damas 2-DLX”ни олиб қочди. 31 ёшли А.З., га тегишли бўлган ушбу машинанинг ойнасини синдириб, салондаги захира калитни олади. 

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти берган хабарга кўра, олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида Қ.С. транспорт воситасини олиб қочганидан сўнг Чирчиқ шаҳрида “Matiz-mx” русумли автомобиль билан тўқнашиб кетганлиги, бироқ йўл-транспорт ҳодисасига қарамасдан ҳаракатини давом эттирганлигини ва Чирчиқ шаҳар А.Темур кўчасида жойлашган 7 қаватли турар жойнинг олдидаги сим тўсиққа урилиши натижасида, транспорт воситасини ағдариб юбориб, ҳодиса жойидан қочиб яширинмоқчи бўлганида Чирчиқ шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (автоуловни олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар