Англия Премьер-лигаси жамоалари футболчилари ва ходимларида коронавирус билан боғлиқ ҳолат кўпаймоқда. Бу ҳақда The Sun хабар берди.
Қайд этилишича, охирги бир ҳафта давомида 90 кишида коронавирус ҳолати аниқланди.
Аниқланишича, Премьер-лига вакиллари 12 345 та тест ўтказишган ва ундан 90 таси ижобий натижа берган.
Натижада, "Тоттенҳэм", "Бёрнли" ва "Астон Вилла" иштирокидаги учрашувлар номаълум муддатга қолдирилган эди.