АсосийJamiyat

Наманганда чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактаблар ташкил этилади

'Наманганда чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослашган мактаблар ташкил этилади'ning rasmi

Бу ҳақда вилоят ҳокимининг мурожаатномасида айтилади.

Наманган вилоятда 2022 йилда 3 та математика ва физика, 4 та кимё ва биология, 3 та информатика фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади. Бу ҳақда Наманган вилоят хокими Шавкат Абдуразоков ўз мурожаатномасида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда "Darakchi" мухбири Умида Қўшоқова.

Қайд этилишича, вилоятда 3 та математика ва физика, 4 та кимё ва биология, 3 та информатика фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилади.

Шу билан бирга, спорт заллари мавжуд бўлмаган 21 та мактабларга замонавий спорт заллар билан таъминланади.

Олий таълим тизимида вилоятда келгусида 10 та олий таълим муассасалари ташкил этилади.

Жумладан:

- Халқаро рақамли университет (IDU-International digital university) Наманган филиали (Буюк Британиянинг Вулверхемптон университети билан);

- Покистон Ислом Республикасининг Лаҳор Университети билан ҳамкорликда “The international university of Namangan” университети;

- IMPULS BSR” МЧЖ томонидан Давлат хусусий шерикчилик асосида Нодавлат олий таълим муассасаси;

- “QAQNUS INDUSTRY” МЧЖ устав капитали асосида давлат улуши бўлмаган “Усмон Носир номидаги Наманган университети”;

- “Янги аср университети” хусусий университет;

- Қозоғистон билан ҳамкорликда “Outlet vodiy” МЧЖ томонидан Ижтимоий-гуманитар ҳалқаро университет;

- Ихтисослаштирилган Ибрат мактаби қошида Хорижий тиллар университети;

- Наманган давлат университети қошида Педагогика институти;

- Наманган давлат университети қошида Жисмоний маданият институти;

- Наманган муҳандислик-технология институти негизида “Наманган тўқимачилик саноати технологияси институти” ташкил этилади.

Яна бир муҳим жиҳат, Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани” кутубхонаси намунасида қолган туманларда ҳам кутубхоналарни ташкил этиш чораларини кўрилиши ҳам айтилади.

    Бошқа янгиликлар