АсосийJamiyat

Марҳум Ўктам Барноевнинг укаси Ромитан туманига ҳоким бўлди

'Марҳум Ўктам Барноевнинг укаси Ромитан туманига ҳоким бўлди'ning rasmi

Айни пайтда Халқ депутатлари Ромитан тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилмоқда. Сессияда Ботир Зарипов Ромитан туман ҳокими лавозимига Барноев Умеджон Исоевични тайинлаш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди ҳамда унинг таржимаи ҳоли билан иштирокчиларни яқиндан таништирди.

Маълумот учун: Умеджон Барноев — 1970 йил 12 июлда Ромитан туманида туғилган. Маълумоти- олий. 1996 йилда Бухоро Озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси (ҳозирги Бухоро муҳандислик-технология) институтини ҳамда 2000 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — муҳандис-механик, ҳуқуқшунос. У айни пайтга қадар Бухоро тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.  

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда Бухоро вилояти Адлия бошқармасида суд ижрочиси сифатида бошлаган. Фаолияти давомида Тошкент шаҳар прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходими (2004−2013), «Ўзпахтасаноат» акциядорлик жамияти юридик бошқармаси ҳуқуқшунос маслаҳатчиси (2018) сифатида ишлаган.

2018−2020 йилларда эса «Сафари Вогуэ» инновацион туризм кластери директор ўринбосари, 2020 йилдан мазкур МЧЖнинг бош директори лавозимида ишлаган.

Сессия ишида тумани ҳокими лавозимига тайинланган У.И.Барноев сўзга чиқиб, Президентимиз ва халқимиз ишончини оқлашга, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга ўзининг бор билим ва куч-ғайратини бағишлашини алоҳида таъкидлаб, юксак ишонч учун ўз миннатдорлигини билдирди. Сўнгра депутатларга ўзи ишлаб чиққан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича "йўл харитаси"ни тақдимот қилди. Ушбу ҳужжатнинг асосий параметрлари тўғрисида депутатларга ахборот берди. 

    Бошқа янгиликлар