АсосийJamiyat

81 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

'81 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди'ning rasmi

Пилот лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилаётган танловлардан муваффақиятли ўтган 81 нафар юртдошимиз Амур ва Благовещенскка жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Тошкент халқаро аэропортида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

"Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этмоқда" дейилади хабарда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар