Бугун, 23 декабрь кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида куннинг биринчи яримида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" маълум қилди.
Қайд этилишича, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳам ёмғир ёғиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 10-15° илиқни ташкил этади.
Пойтахтда эса эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-15° илиқ бўлади.
Шунингдек, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 2-7° илиқ бўлади.






