Бугун соат 12:10 лар атрофида «Космонавтлар» метро бекатида 34-сонли ҳаракат таркибида машинист томонидан носозлик аниқланди. Бу ҳақда «Тошкент метрополитени» ДУК Матбуот хизмати хабар қилди.
Шу сабабли, бекатда йўловчилар вагондан туширилиб, хавфсизлик чоралари кўрилган. Ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида поезд техник кўрикдан ўтказиш учун депога томон ҳаракатланди. Жабрланганлар йўқ, бахтсиз ҳодиса рўй бермаган, дейилади хабарда.
Техник носозлик учун «Тошкент метрополитени» ДУК йўловчилардан узр сўради.
Шунингдек, ҳолат юзасидан ФВВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, метро бекатида поезднинг учинчи вагонида озгина тутун чиққан, бу тутун ёнғинга олиб келмаган. Бир зумда йўловчилар станцияга кузатиб қўйилди. Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув отрядлари етиб келган. Йўловчилардан ҳеч бири жабрланмаган. Мутахассислар ҳозирча ҳодиса бўйича иккита тахминий сабабни кўрсатмоқда: биринчиси, тормознинг ишламай қолганлиги, иккинчиси эса суғурта ёниб кетган. Муваффақиятсиз вагон - таъмирлаш учун юборилган. Бу метро бекати нормал ишлаяпти, дейилади хабарда.






