Жорий йилнинг 20 декабрь куни соат 20:30 ларда 3 нафар шахс Тошкент шаҳар Олмазор тумани Себзор даҳасида жойлашган тунги клубда 16 ёшли А.И. танишлари билан ўтирган жойга бориб, А.И.,нинг “Iphone 12 Pro Max” русумли телефонини суратга тушириш мақсадида олиб, бир бирларига “қўлма-кўл” қилиб телефонини қайтариб бермасдан, воқеа жойидан яширинишган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.
Олиб борилган терговга қадар текширув вақтида уч нафар номаълум шахслар аниқланиб, улар 17 ёшли У.М. (аввал судланган), У.Р., С.Х.,лар эканлиги аниқланган. “Iphone 12 Pro Max” русумли телефон эса ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, У.М., У.Р., С.Х.,лар жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишига жалб қилинганлар.
Тергов давом этмоқда.






