АсосийJamiyat

Фарғонадаги хонадонда газ портлаши оқибатида 4 нафар оила аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди

'Фарғонадаги хонадонда газ портлаши оқибатида 4 нафар оила аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда "Фарғонадаги хонадонда газ портлаши оқибатида оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилди" деб номланган хабар тарқалди.

Фавқулодда вазиятлар вазирилигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг  19 декабрь куни соат 05:45 да. Қўқон шаҳар “5-Вақф Чорсу” МФЙ, Бархаёт кўчаси 20-уйда  газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган.

Воқеа юзасидан ўрганишлар натижасида, яшаш хонадонининг 1-қаватига ўрнатилган, резина шланг билан уланган, қўл бола услубда ясалган иситиш печидан газ  сизиб чиққан. Фуқаро табиий газ хидини сезмай эрталаб соат 05:45 да хона чироғини ёқиши оқибатида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлган. Натижада 4 нафар хонадон эгалари турли хил даражадаги куйиш тан жароҳати олган . Ҳозирда холат юзасидан тегишли соҳа ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар