Китоб тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Аспидухтар қишлоғига 20 см қор ёғибди. Ҳудуднинг катта қисмини шимолий ва шарқий чегаралар бўйлаб чўзилган баланд Ҳисор ва Зарафшон тоғлари эгаллаганлиги ҳисобга олинса, демак тоғ ён бағрларида қиш ўз ҳукумронлигини сурмоқда.
Эрталаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги "Қамчиқ" довонида қорли совуқ об-ҳаво бўлаётгани ҳақида хабар берган эди.






