АсосийJamiyat

Фарғонада “Москвич”ни олиб қочган йигит узоққа боролмади

'Фарғонада “Москвич”ни олиб қочган йигит узоққа боролмади'ning rasmi

2021 йил 19 декабрь куни соат 08:30 ларда Фарғона вилояти  Ўзбекистон тумани Бунёдкор кўчасида яшовчи 33 ёшли Т.Д.га тегишли бўлган “Москвич” автомашинаси яшаш хонадони олдидан олиб қочилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни вояга етмаган 17 ёшли К.М. содир этганлиги аниқланиб, Т.Д.,га тегишли автомашинани 3 км. масофагача бошқариб бориб, Ўзбекистон тумани Даштхасан кўчасида жойлашган “Вахобжон ота” чойхонаси ёнига ташлаб кетганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан К.М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “а” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, у процессуал тартибда ушланган.

Қонунбузар билан бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказилганда, у 19 декабрь куни спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, автомашинани очиқлигидан фойдаланиб калит танлаш йўли билан ўт олдириб, олиб қочиб кетганлиги билдирган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар