АсосийJamiyat

"Имтиҳонсиз, ҳеч қандай тил ва сертификатсиз, чексиз имкониятлар эшиги" – ОТМлар ҳақидаги кўпиртирилган рекламалар ОАВ ва интернетдан олиб ташланди

'"Имтиҳонсиз, ҳеч қандай тил ва сертификатсиз, чексиз имкониятлар эшиги" – ОТМлар ҳақидаги кўпиртирилган рекламалар ОАВ ва интернетдан олиб ташланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республдикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг топшириғига асосан, хорижда ўқишни таклиф қилувчи консалтинг хизматлари кўрсатувчи корхоналарнинг реклама ахборотлари ҳамда ушбу соҳада истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва нотўғри рекламага йўл қўймаслик мақсадида ўрганиш ўтказилди.

Теле ва радио ҳамда телеграм каналларидан олинган маълумотларга кўра, вилоят ҳуддида 21 та хорижда ўқишни таклиф қилувчи консалтинг хизматлари кўрсатувчи корхоналар ўз хизматларини жамоатчиликка етказишди реклама ахборотларидан фойдаланган.

Мазкур консалтинг хизмати кўрсатувчи корхоналарнинг 11 таси томонидан берилаётган реклама материалларида Ўзбекистон Республикасининг “Реклама тўғрисида”ги қонунинг 6-моддаси талабларига зид бўлган. 

Уларда “5 та фандан имтиҳон топшириш керак эмас, ҳеч қандай имтиҳонлар ва сертификатларсиз талаба бўл, ҳеч қандай тил талаб қилинмайди, 2-курсдан ўқишни бошла, 2-курсдан ўқишни Ўзбекистонда давом эттиринг, осон талаба бўл, ўқимаган болага қиз йўқ дегандай ўқимаган қизга ҳам эр йўқ, Муаммосиз ва имтиҳонсиз, ҳеч қандай тил ва сертификатларсиз, чексиз имкониятлар эшиги” каби ишончсиз ва қонун билан тасдиқланмаган ибораларни ишлатилган. 

Шу билан бир қаторда, “Реклама тўғрисида”ги қонунинг 13-моддаси талабларига зид ҳолда, яъни “Интернет тезлигидан ҳам тезроқ талаба бўл, 100 % кафолатли таълим, 100% ли кафолат, Энг нуфузи баланд ва энг ишончли, энг зўр сифатида тан олинмоқда, энг рейтинги баланд, максимал даражада қулайлик,” мазмундаги нотўғри ва бўртириб юборилган иборалардан фойдаланиб, истеъмолчиларни чалғитиши мумкин бўлган ҳолда рекламалар ахборотлари тарқатилаётганлиги аниқланган.

Консалтинг хизмати кўрсатувчи корхоналарга қонун талабларини бузишни бартараф этиш юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари тарқатилган ҳамда ушбу фаолият тури билан шуғулланиётган ва реклама ахборотларида қонун талаблари бузилиш ҳолатлари мавжуд бўлмаган конластинг хизмати кўрсатувчи корхоналарга эса реклама бериш тўғрисида қонуний тушунтириш берилган алоқа хатлари тарқатилган.

Огоҳлантириш хатлари тарқатилган консалтинг хизмати кўрсатувчи корхоналар томонидан ихтиёрий равишда барча реклама ахборотлари қонун талабларига мослаштириш мақсадида теле ва радио каналлари эфирларидан ҳамда ижтимоий тармоқлар саҳифаларидан олинди.

    Бошқа янгиликлар