"Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ тез орада клуб билан янги шартнома имзолаши мумкин. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Маълум бўлишича, "қизиллар" аллақачон Салоҳга ўз таклифини бериб бўлган. Яъни, футболчи янги шартномасига кўра, клубда ҳафтасига 500 минг фунт маош олади. Томонлар келишувга эришса, мисрлик футболчи АПЛда энг кўп маош олувчи футболчига айланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда АПЛда энг кўп маош "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдуга тегишли.