2021 йил 27 декабрь куни соат 14:00 адлия вазири Русланбек Давлетов ва ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган ёшлар ўртасида учрашув ташкил қилинади.
Учрашувда қуйидаги мавзулар бўйича муҳокама бўлиб ўтади:
➖ шахсий ҳаёт тажрибаси;
➖ ёшларнинг қонунчиликда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлари;
➖ соҳани ривожлантириш бўйича ғоялар, фикрлар ва таклифлар.
Учрашувдан кўзланган мақсад ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган ёшларни норма ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти, ҳуқуқий тарғибот каби вазирлик ваколатига кирадиган функциялар билан яқиндан таништириш, шунингдек ҳуқуқий масалаларда савол, таклиф ва ташаббуслари мавжуд бўлган ёшларни эшитишдан иборат.
Ҳуқуқ соҳасига қизиқиши бўлган талаба ёшларни адлия вазири билан учрашувда таклиф этамиз.
Мулоқотда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш керак. Муддат 2021 йил 27 декабрь соат 9:00 га қадар.