“Барселона” ярим ҳимоячиси Фелипе Коутиньо тез орада жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда Diaro Sport нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, бразилиялик хавбек хизматига “Эвертон”, “Тоттенҳэм” ва “Арсенал” жамоалари томонидан жиддий қизиқиш бор. Фақатгина, Коутиньонинг юқори маош олиши қизиқиш билдираётган жамоаларга тўсиқ бўлмоқда.
Ҳозирда Фелипе “Барселона”да йилига 14 миллион евро маош олади.






