АсосийЖАМИЯТ

Тезкор! “Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси️нинг тезкор маълумотига кўра, Самарқанд ва Қашқада...

'Тезкор! “Тахтақорача” довони вақтинча ёпилди'ning rasmi

Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси️нинг тезкор маълумотига кўра, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтақорача” довонида ноқулай об-ҳаво шароити сабабли бугун саот 11:00 дан автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Таъкидланишича, музламаларни эритиш учун қум-туз аралашмалари сепилиб зарурий чоралар кўрилмоқда.

Ҳайдовчилардан эҳтиёткор бўлишларини, об-ҳаво ва йўл шароитини инобатга олиб транспорт воситасини бошқаришлари сўралмоқда. 

    Бошқа янгиликлар