Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирларни давом эттириш, ушбу тоифа вакилларининг Янги йил байрамини кўтаринки руҳда ва муносиб нишонлашини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.
Ижтимоий тармоқларда мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев "Қорбобо" образида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик моддий ёрдам ва Президент табригини байрамона кайфиятда тарқатиб чиқаётгани акс этган видеолар тарқалмоқда.
Хабар тагида изоҳ қолдираётганлар ҳокимнинг бу тахлит халқ орасида юрганини ижобий баҳолашмоқда. Изоҳ қолдирувчиларнинг маълум қилишларича маҳаллаларда ҳоким ўринбосарлари ҳам кам таъминланган оилаларга совға-салом улашилаётгани айтилган.