АсосийJamiyat

Uzbekistan Airways талабалар учун қўшимча қатновларни йўлга қўймоқда

'Uzbekistan Airways талабалар учун қўшимча қатновларни йўлга қўймоқда'ning rasmi

Uzbekistan Airways  Урганч, Нукус, Бухоро, Термиз, Наманган ва Қаршига қўшимча қатновлар йўлга қўймоқда.

Қайд этилишича, бунга талабалардан келиб тушаётган талаб сабаб бўлган.

Шунингдек, жойларда аҳоли қатновлари учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 27 декабридан 30 декабрига қадар Тошкентдан  Урганч, Нукус, Бухоро, Термиз, Наманган ва Қаршига қўшимча парвозлар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, талабалар 50% чегирма билан авиачипталарни фақат Uzbekistan Airways Sales филиалидан харид қилишлари мумкин.

Маъумот учун, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилиб олаётганда 3% чегирма тақдим этилади.

    Бошқа янгиликлар