АсосийJinoyat

Бухорода Миллий гвардия ходими хизмат вақтида қасддан машина уриб кетиши сабаб вафот этди

'Бухорода Миллий гвардия ходими хизмат вақтида қасддан машина уриб кетиши сабаб вафот этди'ning rasmi

Бухоро вилоятида 20 декабр куни Миллий гвардия ходими хизмат вақтида машина уриб кетиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Zamon.uz нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси сафдор ходимлари Ҳ.А. ва Н.О. ўзига бириктирилган ҳудудда хизматга жалб қилинган. Улар 20 декабр соат 05:15 атрофида Газли Нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Қумли ГТК мобил" йўналишиннг 34—42-километридаги йўналишни қўриқлаш учун "Нива" автомобилида қўриқланадиган ҳудудга боради.

Ходимлар хизмат вақтида йўналиш қувурининг тақиқланган қисмидан "УАЗ"автомашинаси ҳаракатланиб келаётганини кўрган ва унга тўхташ ишорасини кўрсатган. Бироқ ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмай ҳаракатланишда давом этган ва Миллий гвардия сафдорини автомашинанинг олд қисми билан қасддан уриб юборган.

Қонунбузар фуқаро қочиб кетган, ходим эса оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан қасддан жиноят содир этган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми "г" (хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсни қасддан ўлдириш) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар