АсосийJamiyat

Жиззахда тешилган сув қувурини скотч билан ямашди. Чунки...

'Жиззахда тешилган сув қувурини скотч билан ямашди. Чунки...'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида тешилган сув қувурини ходим скотч билан ямагани тасвирланган видо тарқалди. Ҳолат юзасидан «Жиззахсувтаъминот» муносабат билдирди.

Муносабатда маълум қилинишича, видеодаги ҳолатда пайвандлаш меъёрий қоидаларига асосан синаш ва текшириш ишлари амалга оширилаётган бўлган. Тармоқда керакли босим берилганда носозлик аниқланган нуқталарга вақтинчалик скотчдан фойдаланилган.

«Синаш ишлари якунланганидан сўнг тармоқдаги барча носозликлар чилангарлар томонидан пайвандлаш меъёрий қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда якунига етказилган», - дейилади муносабатда.

    Бошқа янгиликлар