АОКАда бўлиб ўтган брифингда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари ўринбосари Ҳусан Тангриев пиротехника воситалари ноқонуний айланмасига қарши кураш йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 27 декабрь ҳолатига кўра, республика божхоначилари томонидан аниқланган 209 та божхона қонунбузилиши ҳолатида 5 млн. 732 минг донадан ортиқ пиротехника воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Умумий ҳисобда, йил бошидан буён давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олиб қўйилган жами пиротехника воситаларининг умумий қиймати 4 млрд. 695 млн. сўмни ташкил қилмоқда.






