Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқоти режалаштирилган. Мулоқотда аҳоли фикрини ўрганиш учун махсус "Cалл"-марказ ҳам ташкил этилган. Марказга Республикамизнинг барча ҳудудларидан турили хил соғлиқни сақлаш соҳасидаги савол, таклиф ва шикоятлар келиб тушмоқда. Энг кўп бериладиган саволлардан бири омиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш. айни шу мавзудаги мурожаатлар юзасидан мутасаддилар иштирокида бирифинг ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш тизимининг бу йўналиши ҳар бир вилоят маркази ва йирик шаҳарларда соғлом бола туғилиши ва тарбияланиши учун зарур шарт-шароитларни таъминловчи перинатал ва скрининг марказлари ташкил этиш борасидаги умумдавлат чора-тадбирларини рўёбга чиқариш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган ишларни янада кучайтириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек тиббиёт муассасалари ҳамда жамоат ташкилотлари томонидан кенг чора-тадбирлар комплексини, шу жумладан оилада ва жамиятда репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, жисмоний ва маънавий баркамол авлодни шакллантириш ҳар доим долзарб масала бўлиб келган.
Президентимизнинг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтадиган “Очиқ мулоқоти” доирасида ташкиллаштирилган мазкур брифингда, Соғлиқни сақлаш вазири ўриносари Элмира Боситхонова, Республика перинатал маркази қошидаги Неонатал хирургия маркази раҳбари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Баҳтиёр Эргашев, Болалар миллий тиббиёт маркази офтальмология бўлими мудири Абдураззоқ Қориев, Болалар миллий тиббиёт маркази пластик жарроҳи Анвар Раззоқов, Болалар миллий тиббиёт маркази ҳамширалари Нигора Шоева ва Сафура Набиевалар иштирок этишди.
Эслатиб ўтамиз жорий йилнинг 27 декабр санасига қадар “Call-маркази”га Оналикни ва болаликни муҳофаза қилиш йўналишида тиббиёт ҳодимларидан 65 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 52 таси ҳал қилинган.